Даҳшат! Франциядаги черковларда қанча педофил хизмат қилгани аниқланди

Даҳшат! Франциядаги черковларда қанча педофил хизмат қилгани аниқланди

Черков доираларида педофилияни ўрганган француз католик черкови мустақил комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 70 йил давомида мамлакат католик черковида 2,9 мингдан 3,2 минггача педофил хизмат қилган. Бу ҳақда AFP 3 октябрь, якшанба куни ёзади.

Aгентликнинг аниқлик киритишича, комиссия икки ярим йилдан кўпроқ вақт давомида тергов олиб борган, 1950 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган даврни черков, суд ва полиция архивлари ҳамда гувоҳлар билан ўтказилган сўровлар асосида ўрганган.

Комиссия раҳбари Жан-Марк Саувнинг сўзларига кўра, тадқиқот черков аъзолари орасида 2,9 мингдан 3,2 минггача педофилни аниқлаган. У бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Тўлиқ комиссия ҳисоботи 6 октябрь, сешанба куни эълон қилинади ва у 2500 саҳифадан иборат.

Мустақил комиссия 2018 йилда француз католик черкови томонидан черков ичидаги педофилия жанжалларига жавобан тузилган. У ҳуқуқшунослар, тарихчилар, социологлар, тиббиёт мутахассислари ва диншунослардан иборат 22 кишидан ташкил топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!