Даҳшат! Фарғонада 11-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисини зўрлади

Даҳшат! Фарғонада 11-синф ўқувчиси 3-синф ўқувчисини зўрлади

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида мактабнинг 3-синф ўқувчиси худди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан зўрланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ҳодиса сентябрь ойи бошида қурилиши якунига етказилмаган ер участкасидаги вагонда содир бўлган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, юқори синф ўқувчиси кимдир воқеадан хабардор бўлса сўйиб ташлаш билан қўрқитган.

Ноябрь ойида ўтказилган экспертизалар ҳужум қилган ўқувчининг жиноятга алоқадор эканини тасдиқлади. Ўсмир Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича айбини тўлиқ тан олди. 26 ноябрь куни унга нисбатан судгача уй қамоғи гаклидаги чеклов чораси қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!