Даҳшат! Чақалоқни сопол хумга солиб, тириклай кўмишди

Даҳшат! Чақалоқни сопол хумга солиб, тириклай кўмишди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тириклайин кўмилган чақалоқ қазиб олинди. Ҳозир у шифохонада, деб хабар берди «Рамблер».

Гўдакни ўлган қизини кўмаётган қишлоқ фуқароси топиб олган. Қизчани сопол хумчага солиб, тахминан 90 см ер остига кўмиб қўйишган. Уни шу заҳоти шифохонага олиб боришган. Ҳозир чақалоқнинг саломатлиги тикланмоқда, деб ёзади «BBC».

Полиция ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

«Боланинг ота-онасини топишга уриняпмиз. Улар ўзаро келишиб шундай қилишган, деган гумондамиз», — дейди маҳаллий полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий киши туғилган заҳоти ҳаётдан кўз юмган ўз қизи учун қабр қазиётганда кураги бехосдан хумчага тегиб кетади. Очиб қараса, ичида, не кўз билан кўрсинки — тирик чақалоқ.

Ҳиндистонда қизлар, айниқса, аҳолининг ночор қатлами учун молиявий муаммо ҳисобланади. Шу боис туғилган заҳоти болаларни ўлдириш ҳолатлари кўп учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!