Даҳшат! Бир одамни ўлдириб, танасини еган қиз суд ишида ўзи гувоҳ бўлди (+18)

Даҳшат! Бир одамни ўлдириб, танасини еган қиз суд ишида ўзи гувоҳ бўлди (+18)

Ленинградлик Валерия исмли 12 ёшли мактаб ўқувчиси даҳшатли, шунинг билан биргаликда ваҳший ҳодисанинг марказига айланди.

Йиғилган маълумотларга қараганда, қиз 22 ёшли йигити билан бирга бўлиш учун уйидан қочиб кетган. Улар биргаликда яшаган хонадонининг эгасини ўлдиришган. Айтиш жоизки, бу ваҳшийликнинг бошида Валериянинг ўзи турган.

Барчаси ижара пули сабаб келиб чиққан жанжалдан бошланган. Натижада 22 ёшли Аркадий Зверев хонадон эгасининг бошига қайчи билан урган. Кейин бу қотилликка Валерия ҳам келиб қўшилган.

Хонадон эгасини ўлдирганидан сўнг йигит бамайлихотир кириб ухлаган. Қиз эса марҳумнинг танасини ёриб кўрган. Унинг айтишича, инсон танасининг ичида нималар борлигини кўриш у учун ҳамиша қизиқ бўлган.

Энг даҳшатлиси кейин бошланган. Валерия марҳум танасининг бир бўлагини кесиб олган ва товада қовуриб еб кўрган. Аъзолар орасида юрак ҳам бўлган.

Ёши ҳали кичиклиги ҳамда ўз ишида фақат ўзи гувоҳлиги боис қизга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмади. Аммо оғир характерли болалар учун мўлжалланган интернатга жўнатиб юборилди.

Кейинги аниқланган далилларга қараганда эса Валерия ҳаттоки кўпчиликнинг ёстиғини қуритган “Кўк кит” ўйинининг ҳам аъзоси экан.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!