Даҳшат! Аёл асраб олинган 7 нафар болага “YouTube”даги шоуси учун ваҳшийларча азоб берди

Даҳшат! Аёл асраб олинган 7 нафар болага “YouTube”даги шоуси учун ваҳшийларча азоб берди

АҚШда 48 ёшли аёл ҳибсга олинган бўлиб, у YouTube орқали кўрсатилган видеода асраб олинган болалари устидан масхара қилганликда айбланмоқда.

Аёлнинг ижтимоий тармоқдаги канали Фантастик саргузаштлар деб номланган бўлиб, Машель унга асраб олинган болалар билан қилган видеоларини жойлаган: болаларнинг устидан қалампир кукунини сепган, музли ҳаммомга тушишга мажбур қилган ва доимий равишда урган.

Машель Хобсон болаларга зўравонлик қилишда айбланди. Аёл нафақат болалар ҳуқуқларини бузган, балки уларни озодликдан ҳам маҳрум этганди. Полиция унинг уйига етиб келганида, болалардан бири шкафда қулфланган бўлган.

Ажабланарлиси шундаки, аёлнинг каналида 800 минг кузатувчиси бўлиб, видеолари 250 миллиондан ортиқ марта кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!