Даҳшат! Австралияда юзлаб гўдак қизалоқлар мажбурлаб эрга берилмоқда

Даҳшат! Австралияда юзлаб гўдак қизалоқлар мажбурлаб эрга берилмоқда

Австралияда 5-6 ёшли қизчаларни мажбурлаб узатиш ҳолатлари аниқланди, деб ёзмоқда news.com.au.

Австралия федерал полицияси 2017 йилнинг январида вояга етмаганлар никоҳи билан боғлиқ 171 ишни кўриб чиққан.

Мутахассисларнинг фикрича, бу рақамлар айсбергнинг чўққиси холос. Мамлакат болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази директори Метью Килининг маълум қилишича, бундай ҳолатга дуч келган вояга етмаган қизлар бу тўғрида хабар беришга қўрқишади. Чунки биринчидан, улар жудаям ёш бўлса, иккинчидан, бундай қилган тақдирда атрофдагиларнинг таъна дашномига қолишади. Яна уларни ота-оналарининг қамоққа олиниши мумкинлиги ҳам чўчитади. Шу сабаб таъқиқланган никоҳлар сони кўрсатилганидан кўпроқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, мамлакатда хорижга келин қилиб узатилган қизлар сони ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.

Lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!