Даҳшат! АҚШда бутун бошли ҳарбийлар оиласи ўлдириб кетилди

Даҳшат! АҚШда бутун бошли ҳарбийлар оиласи ўлдириб кетилди

Техаснинг Сан-Антонио шаҳридаги уйлардан биридаги машинада олти кишининг, жумладан, 11 ойликдан тўрт ёшгача бўлган тўрт боланинг жасади топилди. Уйда иккита ўлик мушук ҳам топилган. Бу ҳақда 5 июнь, жума куни The New York Post нашри хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари америкалик оиланинг ўлими сабабини аниқлашмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, пайшанба куни гаражга қўйилган машинада даҳшатли қотиллик содир бўлган.

Сан-Антонио полицияси бошлиғи Уильям Макмануснинг сўзларига кўра, одамларнинг жасадларига қараш даҳшатли эди. "Буни таърифлаб бўлмайди", – деди у. Милиционернинг таъкидлашича, ўлдирилган оила ҳарбийлар оиласи, эр-хотинлар тахминан 30 ёшда бўлган. Улар январ ойида кўчиб келишган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли оила ҳақида ҳеч нарса билмайди ва улар билан илгари таниш бўлмаган.

Полиция бошлиғининг таъкидлашича, олд эшикка "Жасадлар уй ичида, ҳайвонлар музлаткичда", деб ёзилган эди. Уйга кирган полициячилар ҳидни пайқашди, кейин у углерод оксиди эканлиги аниқланди.

Уйда портловчи моддалар бўлиши мумкинлиги туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари сапёрларни чақиришди. Улар робот-машина ёрдамида хоналарни кўздан кечиришди, лекин ҳеч нарса топилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!