Даҳшат! Ангренда 16 ёшли ўқувчи қиз 62 ёшли аёлни ўлдирди

Даҳшат! Ангренда 16 ёшли ўқувчи қиз 62 ёшли аёлни ўлдирди

13 май куни 62 ёшли, Бибисора тиллочи номи билан машҳур бўлган аёл Ангрен шаҳридаги уйида ўлдириб кетилди. Қотилликда гумон қилиниб, Ангрендаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳибсга олинган.

Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, қотилликда гумон қилинган 16 ёшли мактаб ўқувчиси ҳибсга олинган ва прокуратура тергов олиб борган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят сабаблари тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермади.

Тилла сотиш билан шуғулланган марҳум аёлнинг қўшниларидан бири қотиллик айнан марҳуманинг уйида содир бўлганини айтди. 13 май куни тушдан шу фожиа юз берди. Қиз аёлнинг олдига келган ва унинг жонига қасд қилган. Аёлга 80 марта пичоқ урган. Бу даҳшат марҳуманинг 7 ёшли набираси кўз ўнгида содир бўлган. Бола шок ҳолатида, психологлар унга ёрдам беришяпти , дейди қурбоннинг қўшниси.

Қўлга олинган қизнинг ўқитувчиси шогирднинг қотилликка қўл урганидан ҳайратда. У ажойиб шогирд эди, мусобақаларда иштирок этарди. Ҳақиқатан ҳам бу биз учун даҳшатли. Биз унинг бундай иш қилишига ишонолмаяпмиз , ўқитувчи.

Қўшнилар қўлга олинган қизнинг ота-онаси Россияда ишлаётганини айтишди, шунинг учун қиз бувиси билан яшар экан.

Марҳума аёлнинг нафат тилла савдоси, балки нафақа билан ҳам шуғулланиши маълум бўлди.

Ангренликлардан бирининг айтишича, Бибисора т​иллочи одамлардан пул олган ва узоқ вақт давомида бериши керак бўлган пулларни бермаган.

Мен қиз билан аёл ўртасида қандай можаро юзага келганини билмайман, аммо аёл охирги вақтда нафақа билан шуғулланарди. У одамларга пулларини фоизи билан қайтаришини таъкидларди, аммо пулларни қайтармаган пайтлари ҳам бўлган , дейди манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!