Даҳшат! Америкалик эркак тимсоқлар бўлган ҳовузга тушиб кетди (видео)

Даҳшат! Америкалик эркак тимсоқлар бўлган ҳовузга тушиб кетди (видео)

Америкалик тимсоқлар бўлган ҳовузга тушиб кетиши ҳолати видеога тушди.

Америкалик Майкл Уомер Флориданинг Орландо шаҳрида истиқомат қилади.

Daily Mail нашри ёзишича, у тимсоқлар билан кўп марта экстримал томошаларни кўрсатади.

Навбатдаги сафарда Уомер шундай трюкни бажармоқчи бўлди. У тимсоқлар бўлган бассейнга тушади ва уларга гўшт ташлайди. Кейин эса машқ қилаётган вақтда арқон узилиб кетади.

Майкл тимсоқлар бўлган сувга тушади.

Видео у тушган вақтда узилади, бироқ нашр ёзишича Уомер тирик қолади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!