Даҳшат! Ака синглисининг гапига ишонмай бошини олиб ташлади

Даҳшат! Ака синглисининг гапига ишонмай бошини олиб ташлади

Тожикистонда ўтган йилнинг охирида Сўғд вилоятида рўй берган ва катта шов-шувларга сабаб бўлган қотиллик бўйича ҳукм чиқарилди, дея хабар беради news-asia.ru.

23 ёшли Истаравшан фуқароси Толиб Ашурқулов мактабда 11-синфда ўқиган синглиси Орзугулнинг шафқатсизларча ўлдирилишида айбдор деб топилди. Йигит қизнинг ёши катта эркаклар билан бирга юрганлиги ҳақидаги гапларни эшитган ва оиласига тушган шармандаликка қарши туришга қарор қилган: қизни бўғиб ўлдириб, бошини олиб ташлаган.

Ҳисоботга кўра, ноябр кунида Орзугул мактабдан қайтиб келган ва ғазабдан кўзлари қизарган акасига дуч келган. Ашурқуловнинг кейинчалик тан олишича, синглиси ҳамма айбловларни инкор қилиб, омборхонада ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган, акаси эса унинг гапларига ишонмай бўғиб ўлдириб, бошини олиб ташлаган. У бўлган воқеа ҳақида 50 ёшли оила бошлиғига хабар берган. Бироқ у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилмаган, аксинча, ўғлининг ҳаракатини маъқуллаб танани яширишга ёрдам берган. Ашурқуловларнинг қўшниси бир ярим ойдан кейин қизнинг мурдасини тасодифан топиб, милитсияга мурожаат қилган. Йигит қилган ишини инкор этмади.

Суғд вилояти жиноят ишлари бўйича суд идораси Ашурқуловни Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топди ва 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!