Даҳшат! 80 ёшли бувижонни бир нечта қотилликларда айблашмоқда

Даҳшат! 80 ёшли бувижонни бир нечта қотилликларда айблашмоқда

Хабаровск шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 80 ёшли бувижонни ҳибсга олди.

Тергов давомида 30 январь куни маҳаллий болалар иситиш печлари атрофида ўйнаётиб узилган қўлни топиб олишган. Кейинчалик эса ахлат контейнерларидан бошқа тана қисмлари ҳам топилган. Маҳбуснинг уйидан эса гумондорни қўлга олиш имконини берган далил аниқланган.

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Тергов гуруҳининг маълум қилишича, ўлдирилган эркакнинг ёши 52 лар атрофида.

Бу одам Украинадан Хабаровскга келган ва 80 ёшли бувижоннинг уйидан бир хонани ижарага олган. Аммо эркакнинг нима учун ўлдирилганли ҳамон жумбоқлигича қолмоқда.

Бундан ташқари, бувижон яна бир нечта қолтилликларда ҳам гумон қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!