Даҳшат! 16 ёшли ўсмир 9 ёшли қизчани 4 ой давомида зўрлаб келган

Даҳшат! 16 ёшли ўсмир 9 ёшли қизчани 4 ой давомида зўрлаб келган

19 июнь куни Қрим Республикасининг Нижнегорский туман судида вояга етмаган қизни зўрлаш иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. 16 ёшли ўсмир 2022 йилнинг мартидан июнигача ҳар ҳафта 9 ёшли қизчанинг ночор аҳволидан фойдаланиб, уни зўрлаган. Бу ҳақда суд матбуот хизматига асосланиб kp.ru хабар бермоқда.

“Aйбланувчи сифатида сўроқ қилинаётган шахс ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди”, — дейилади судда.

Судланувчига нисбатан яшаш жойи бўйича уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. У 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!