CОVID-19ни юқтириб олиш хавфи энг юқори жой маълум бўлди

CОVID-19ни юқтириб олиш хавфи энг юқори жой маълум бўлди

Хитойлик олимлар ўз-ўзини изоляция қилиш пайтида оила даврасида коронавирусни юқтириб олиш жамоат транспорти ёки кафеларга қараганда осонроқ, деган хулосага келишди.

Бу ҳақда “Science” журнали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тегишли тадқиқот давомида мутахассислар томонидан хунанлик 1178 бемор ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

Натижаларнинг кўрсатишича, хасталикни юқтириб олиш хавфининг энг паст даражаси барча ҳимоя чоралари кўриладиган соғлиқни сақлаш муассасаларида, энг юқори даражаси эса қариндошларнинг кенг доираси билан мулоқот қилишда қайд этилган. Бу ўз навбатида, биргаликда яшаш жараёнида одамларнинг кўпинча бир-бири билан яқин алоқада бўлишлари билан изоҳланмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, CОVID-19 чалинган бемор бор оилада ҳар куни хасталикни юқтириб олиш эҳтимоли 10 фоизга ошади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!