Хьюстондаги MD Андерсон саратон маркази олимлари 2019 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда даволанган мингдан ортиқ беморларнинг маълумотларини таҳлил қилди, деб хабар беради BILD.
Nature журналига кўра, иммунотерапия бошланганидан кейин 100 кун ичида мРНК вакцинаси олган беморларда уч йиллик яшаш даражаси вакцинани олмаганларга қараганда икки баравар юқори бўлган. Айниқса, "совуқ" ўсмалари бўлган беморларда кучли таъсир кузатилди. Масалан, простата ва ошқозон ости бези саратонига чалинганларда одатда заиф иммунитет тизими реакцияси кузатилади. Бироқ, вакцинани қабул қилиш бу беморларнинг яшаш даражасини беш баравар оширди.
Тадқиқот муаллифлари тушунтирганидек, мРНК вакцинаси иммун тизими учун сигнал бўлиб хизмат қилади: улар саратон ҳужайраларини таний бошлайдиган ва йўқ қиладиган иммун ҳужайраларини фаоллаштиради. Бироқ, анъанавий вакциналар бундай таъсир кўрсатмади.
Тадқиқотчилар энди мРНК вакцинаси саратон беморлари учун стандарт терапиянинг бир қисмига айланиши мумкинлигини тасдиқлаш учун катта клиник синов ўтказишни режалаштирмоқдалар.
— Ҳар қандай вакцина иммунитетни оширади, — дейди немис иммунологи Карстен Ватцл.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.