COVID-19 ўпкалар ва мияга доимий зарар етказиши мумкин

COVID-19 ўпкалар ва мияга доимий зарар етказиши мумкин

COVID-19 дан тузалган ҳар уч беморнинг биттаси узоқ вақт давомида ўпкалар ва мия касаллигидан, шунингдек, сурункали толиқиш ҳамда психологик муаммолардан азоб чекиши мумкин, дейилади Британиялик олимлар олиб борган тадқиқот натижаларида.

Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати экспертларининг айтишича,коронавирусга чалинган беморларнинг организмларига ушбу касалликдан тузалганларидан кейин ҳам доимий равишда зарар етади.

Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг “Daily Telegraph”да чоп этилган мақоласида қуйидагилар айтиб ўтилган.

“Агар COVID-19 SARC ва MERS каби ўзига ўхшагaн касалликлар билан бир хил бўлиб чиқса,унга чалинган беморларнинг 30 фоизида ўпканинг зарарланиши ёки унда доимий доғлар қолиши кузатилади. Шунингдек, коронавирус билан касалланган беморларнинг 25 фоизи мияга шикаст етишидан ҳам азият чекади. Бунда,хотиранинг йўқолиши ва доимий чарчоқ юзага келиш хавфи анча юқори бўлади.”

Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг директори доктор Ҳиллари Флойд коронавируснинг узоқ муддатли зарарлари ҳақида ҳали унчалик кўп маълумот йўқлигидан хавотирга тушганини ва бу касалликнинг ёшларда кейинчалик ҳам давом этувчи асоратларидан ҳайратда қолганини айтди.

“Айни пайтда бизнинг шифохонамизда 40 ёшдаги икки бемор даволанмоқда.Улар ўз бизнеслари билан шуғулланаётган, спорт залларига борадиган ҳаракатчан одамлар бўлишган. Ҳозир эса улар каравотдан ҳам тура олишмайди. Биз бундай бўлишини кутмагандик”, дейди Флойд. Унинг таъкидлашича, коронавирусдан тузалган баъзи одамлар кейинчалик доимий равишда жисмоний ва руҳий зўриқишдан азият чекади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!