COVID-19 ўпка ҳажмини кичрайтирадими?

COVID-19 ўпка ҳажмини кичрайтирадими?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди:

— COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

— Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.

Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради. 

Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!