COVID-19 ўлим даражаси бўйича бошқа вируслар билан таққосланди

COVID-19 ўлим даражаси бўйича бошқа вируслар билан таққосланди

Санкт-Петербургдаги Пастер номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-ишлаб чиқариш институти директори ўринбосари Александр Семёнов атипик пневмония ўлим даражаси бўйича коронавирусдан ёмон эканини маълум қилди. У Ноила Асқарзоданинг “Хавфли вирус” фильмида шу ҳақда фикр билдирган.

“Ўлим даражаси бўйича Яқин шарқ респиратор синдроми вируси (MERS) ва ғайриоддий зотилжам вируси (SARS) ҳозирги COVID-19 дан анча хавфлироқ”, деган Семёнов. Шу билан бирга, Семёнов коронавирус пандемияси ниҳоясига етмагинини ва якуний хулосани кейинроқ бериш мумкинлигини қўшимча қилди, дейди "qalampir.uz".

Маълумот учун, 2002 йилдаги атипик пневмония SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. 2012 йилда тарқалган Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1.159.515 нафарга етди. Уларнинг 237.436 нафари касалликдан фориғ бўлган ва 62376 нафари вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!