CОVID-19 қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилди

CОVID-19 қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилди

Кейинги ярим йил ичида коронавирусга қарши дори пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Эразм (Нидерландия) университети биология профессори Фрэнк Гросвельд маълум қилди, дея хабар беради NLTimes.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг биринчи антителалари шу йилнинг март ойида топилган, айнан шу препаратнинг эрта пайдо бўлишига умид бағишламоқда.

Шунингдек, профессор ушбу воситани тирик мавжудотлар устида синашда сезиларли ютуқларга эришганини қайд этди.

"Дори беш-олти ой ичида тайёр бўлади" деди у.

Дори воситасини ишлаб чиқиш Америка компанияси томонидан амалга оширилади.

"Ушбу антикор SARS1 га жавоб беради. Бундан ташқари, ҳозирги коронавирус билан курашади. Бу SARS2 номи билан ҳам танилган. Агар SARS3 бўлса, унга ҳам яхши жавоб беради", дейди олим.

Профессорнинг сўзларига кўра, Нидерландия ҳукумати ушбу тадқиқотга бир неча юз минг евро сармоя киритган.

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!