Collins луғати йил сўзини танлади

Collins луғати йил сўзини танлади

Collins Dictionary луғати ноширлари версиясига кўра, сингле-усе («бир марталик») сўзи 2018 йил сўзи деб топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.«Чекловларсиз фойдаланиш атроф-муҳит ва овқатланиш занжирига зарар келтиришда айбланаётган предметларни ифодаловчи Single-use термини Collins 2018 йил сўзи деб топилди. Single-use ташлаб юборишдан олдин «бир марталик фойдаланиш учун ишлаб чиқариладиган» — асосан пластик маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Океанларнинг энг чекка ҳудудларида сузиб юрган пластик буюмлар — бутилка ва пакетлар улардан фойдаланишни камайтириш бўйича компанияни бошлашга олиб келган», — дейилади нашр хабарида.Collins Dictionary бу сўз бирикмаси 2013 йилдан тўрт марта кўпроқ қўлланила бошлаганлигини таъкидлайди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!