Coca-Cola Россия бозорини тарк этгач, 195 млн доллар зарар кўрди

Coca-Cola Россия бозорини тарк этгач, 195 млн доллар зарар кўрди

Coca-Cola HBC AG (CCHBC) Россия бозорини тарк этганидан сўнг 2022 йилнинг биринчи ярмида 190 млн евро (195,4 млн доллар) зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, компания Россиядаги захираларини бутунлай тугатган ва Coca-Cola маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатган.

Шунингдек, Россиядаги Coca-Cola фабрикаларида ишлаб чиқариш апрель ва июнь 46 фоизга камайди

Шу билан бирга, компаниянинг маҳаллий брендлари, масалан, Rich, «Добрий» ва «Моя семья» шарбатлари фойда келтиришда давом этмоқда, деди CCHBC бош директори Зоран Богданович.

Унинг таъкидлашича, Россия брендлари Американинг The Coca-Cola Company компанияси билан ҳеч қандай ҳамкорлик қилмаяпти.

Богданович Россиядаги бизнесини қисқартириш доирасида бу мамлакатдаги ходимларини ишдан бўшатишга тўғри келганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Coca-Cola Hellenic Bottling Co. нинг Россияда 10 та заводи мавжуд

Coca-Cola июн ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!