CNN журналисти Трамп билан зиддиятдан сўнг Оқ уйга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилди

CNN журналисти Трамп билан зиддиятдан сўнг Оқ уйга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Оқ уй 7 ноябрь куни матбуот анжуманида президент Дональд Трамп билан бўлган зиддиятдан сўнг CNN канали журналистининг Оқ уйга кириш рухсатномасини бекор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Ушбу маълумотни журналист Жим Акоста ҳам тасдиқлаган.

Оқ уйдаги брифинг чоғида Акоста Трампга муҳожирлар ҳақида савол берди, бу эса президентга ёқмади. Жараён ўзаро айтишувга айланиб кетди. Шу пайтда пресидент маъмурияти ходими журналистнинг қўлидан микрофонни олиб қўйишга уринди. Бироқ ушбу ҳаракат бесамар кетди.

Акостанинг Оқ уй ходимасига нисбатан қилган ҳаракати «қабул қилиб бўлмайдиган» деб баҳоланган.

Шунингдек, Оқ уйда журналистининг бу қилиғи бошқа журналистларга нисбатан ҳам ҳурматсизлик сифатида баҳоланган.

Daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!