“CNN”: “Байденнинг ғалабасига республикачиларнинг атиги 19 фоизи ишонади”

“CNN”: “Байденнинг ғалабасига республикачиларнинг атиги 19 фоизи ишонади”

Республикачиларнинг атиги 19 фоизи АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден президентлик сайловларида қонуний ғалаба қозонганига ишонади.

9-14 январь кунлари “CNN” ва “SSRS” томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат берди, деб хабар берди “Mediaite”.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашган республикачиларнинг 75 фоизи демократ сўнгги сайловларда қонуний ғалаба қозона олмаганлигини айтишган.

Шу билан бирга, демократларнинг 99, нейтрал сўров иштирокчиларининг эса 66 фоизи Байден қонуний равишда ғалаба қозонди деган фикрни билдиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!