CNN: АҚШнинг Украинага етказиб беришга ваъда қилган баъзи қурол ва ўқ-дорилар захираси камайди

CNN: АҚШнинг Украинага етказиб беришга ваъда қилган баъзи қурол ва ўқ-дорилар захираси камайди

Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам доирасида ваъда қилинган баъзи қурол ва ўқ-дорилар заҳиралари қисқаришига дуч келди, деб ёзади CNN ҳукуматдаги бир нечта манбаларга таяниб.

Хусусан, гап 155 миллиметрли артиллерия ўқ-дорилари ва Stinger кўчма зенит-ракета тизимлари ҳақида бормоқда. Шунингдек, CNN манбаларининг фикрича, Украинага ваъда қилинган бошқа қуроллар, жумладан Жавелин танкга қарши кўчма ракета тизимлари, шунингдек, HARMS ва GMLRS ракеталарини ишлаб чиқаришда қийинчиликлар бўлиши мумкин.

Ҳозирча Қўшма Штатларда захиралари қисқартирилган қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни тезда йўлга қўйиш, шунингдек, уларни Европадаги иттифоқчилардан сўрашнинг уддасидан чиқилмаяпти.

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари мамлакат хавфсизлиги ҳеч қандай шароитда хавф остида қолмаслигини ва ҳар бир етказиб бериш АҚШнинг стратегик захираларига ва мудофаа режаларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда баҳоланганини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!