CNN: АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари самарасиз бўлиши мумкин

CNN: АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари самарасиз бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон билан боғлиқ молиявий институтларга қарши янги санкциялар жорий қилди. Бироқ экспертлар ва дипломатлар ушбу чораларнинг қанчалик самарали бўлиши, шунингдек, Вашингтон Эроннинг асосий савдо ҳамкори бўлган Хитойга қарши кескин чоралар кўришга тайёрлиги борасида шубҳа билдирмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Янги чекловлар Трамп маъмуриятининг Эронни иқтисодий жиҳатдан изоляция қилишга қаратилган стратегияси доирасида жорий этилмоқда. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бу ҳафта америкалик дипломатларга мезбон давлатларда Эрон билан мавжуд молиявий ва банк алоқаларини аниқлаш ҳамда уларни издан чиқариш вазифасини юклади.

Жума куни АҚШ Молия вазирлиги Туркиядаги молия муассасаси ва унинг шўба корхоналарига қарши санкциялар эълон қилди. Вашингтон мазкур ташкилотлар Эронга молиявий ёрдам етказишнинг муҳим каналлари бўлганини даъво қ