Чустда 19 ёшли йигит онасининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини пичоқлади

Чустда 19 ёшли йигит онасининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини пичоқлади

Қайд этилишича, соат 00:30 да 1991 йилда туғилган фуқаро шаръий никоҳида бўлган 1976 йилда туғилган аёли билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашган. Бу вақтда аёл билан бирга яшовчи 2002 йилда туғилган ўғлининг жаҳли чиқиб, ошхонада бўлган ош пичоқни олиб чиққан ва ўгай отасининг қорин қисми ўнг томонига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://namviib.uz/oz/events/uzaro-zhanzhal-pichoni-inidan-chiardi


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!