“Чуқурсой” божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорларга амалий кўмак берилмоқда

“Чуқурсой” божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорларга амалий кўмак берилмоқда

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.

Жумладан, божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятни доимий қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам мунтазам равишда жойларда тадбиркорлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги учрашувларда "Чуқурсой" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан “Global Company”,”Visage Electric”, “Osiyo Batareya”, “Shincontractorg” корхоналари ташриф буюриб, ишлаб чиқариш объектлари фаолияти ва уларнинг экспорт ҳамда импорт жараёнларини ўрганилди.

Пост ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини амалга оширишдаги муаммолари ўрганилди, шунингдек, уларга божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талаблари етказилди.

Учрашувларда пост ходимлари тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида доим амалий кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!