Чуқур ҳамдардлик билдирилди

Чуқур ҳамдардлик билдирилди

Жорий йил 16 майда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти вакиллари – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, вазир ўринбосарлари Л.Кудратов ва Ш.Вафаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига ташриф буюрди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саид Матар Султон ас-Сири ал-Камзи билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг БААнинг қисқа вақт ичида жаҳон мамлакатлари орасида намунавий кескин ўсишни намойиш этган энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири сифатида шаклланишидаги улкан ҳиссалари қайд этилди.

Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён президентлиги даврида Ўзбекистон ва БАА икки томонлама муносабатлари фаоллашгани ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, БААнинг дипломатик ваколатхонаси раҳбари ҳамдардлик сўзлари учун чуқур миннатдорлик ҳамда барча соҳаларда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Элчихонага ташрифи чоғида С.Умурзаков махсус таъзия китобида ёзув қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!