Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Google мутахассислари Chrome браузерининг ҳимоясида жиддий туйнук борлигини пайқаб қолишди. Хакерлар ушбу заифлик орқали фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларига кира олишлари мумкин экан.

Маълум бўлишича, муҳофаза тирқишини февралнинг охирларида аниқлашган. Бу FileReader тўпламидаги носозлик бўлиб, сайтлар у орқали чекловни айланиб ўтиб, фойдаланувчининг қурилмасидаги маълумотларни ўқиши мумкин экан. Нафақат ўқиш, балки ҳатто унга зиёнкор дастурларни юклаш ва худди аслидагидек маъмур (администратор) ҳуқуқи билан бошқа профил очиш имкони ҳам бўлар экан.

Тағин, ушбу заифлик Chrome нинг барча платформалар: Android, iOS, macOS, Linux ва Windows учун ишлаб чиқилган дастурларида мавжудлиги таъкидланмоқда.

Хакерлар мазкур носозликдан фойдаланиб сизнинг смартфонингиз, планшет, компьютер ёки ноутбукингизга киришларини истамасангиз, Chrome ни тезда янгилаб олинг, демоқда Google. Одатда мазкур браузер автоматик янгиланиш хусусиятига эга, аммо кўпчилик фойдаланувчилар унинг бу функциясини ўчириб қўйишади. Шу боис ҳам хавфсизлик патчларининг мавжудлигини текшириш ва уларни ўрнатиб олиш керак.

Барқарор ва хавфсиз ишлаши учун Chrome браузерининг версияси камида 72.0.3626.121 бўлиши лозим.

Manba: terabayt. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!