Чойнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

Чойнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

Кунига атига бир пиёла чой ичиш юрак-қон томир касаллик хавфини олдини олади. Ғарбий Австралия университети олимлари шундай хулосага келишган.

Live Science нашри маълумотига кўра, мутахассислар 23 йил давом этган ва 53 минг нафар одам иштирок этган тадқиқот маълумотларини таҳлил қилишди. Улардан тахминан 12 мингтаси юрак касаллигига чалинган эди.

Экспертлар иштирокчиларнинг овқатланиш тартибини ўрганиб чиқиб, таркибида 500 миллиграммгача флавоноид моддаси бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш юрак ишемик касаллиги, инсульт, сиртқи артерия хасталиги пайдо бўлиши ва ривожланишидан ҳимоя қилади деган хулоса келишди. Ушбу элементнинг яллиғланишга қарши хусусияти борлиги сабаб бўлиши мумкин.

Шунча миқдордаги флавоноидлар – 500 миллиграмм – масалан, бир чашка чой таркибида ҳам бор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!