Чой ҳақида энг қизиқ маълумотлар

Чой ҳақида энг қизиқ маълумотлар

Camellia sinensis чой дарахти маъносини англатади. Албатта, унинг ўлчами одатий дарахтларга қараганда анча кичик, чунки барглари доимий равишда терилади.

Ҳеч бўлмаганда 1 кг чой тайёрлаш учун камида 4 кг барг йиғиш керак бўлади.

Таққослаш учун, ўртача ҳар бир йиғувчи кунига 30 кг барг теради.Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка – чойнинг ватани.

Бироқ мустамлакачилар уни Африкага олиб келишга ҳам улгуришган. Эндиликда оммабоп маҳсулот бу ерда ҳам ишлаб чиқарилади.

Деярли XVII асргача Европа мамлакатлари бу ичимлик ҳақида билишмаган. Саломатлиги ҳақида доимий равишда қайғурган Людовик XIV сабаб пайдо бўлди.Аксинча, Карл II чой кенг тарқалмаслиги учун чой ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларни катта солиқларга тортган.

Англияда чой севимли ва машҳур ичимликка айланди. Айниқса қора чой севиб истеъмол қилинади.

Қора чой ишлаб чиқаришни қалбакилаштириш мушкул эди. Доимий равишда бунга қўл уришга уринишган. XVIII аср бошида Томас Твайнинг Лондонда чой савдоси билан шуғулланадиган савдо нуқтасини очишга қарор қилди. Айнан шу сабаб маҳсулот оммалашди.XIX асрда ушбу ичимлик ҳар бир оила, ҳатто Буюк Британия армияси рационида ҳам бўлган.

Денгизчилар уни овқатдан кейин ром ўрнига ичишган.

Manba: xabardor.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!