Чортоқ туманида "Дамас" ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб кетди

Чортоқ туманида "Дамас" ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб кетди

Жорий йил 14 июль куни соат 10:30 ларда, "Бештол" МФЙ ички йўлида, Чортоқ туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёда, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 30 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!