Чироқчидаги мактабда ўқитувчининг нега ўқувчига куч ишлатиб, биринчи қаватга судраб тушгани маълум бўлди

Чироқчидаги мактабда ўқитувчининг нега ўқувчига куч ишлатиб, биринчи қаватга судраб тушгани маълум бўлди

Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси “Ижтимоий тармоқларда” тарқалган “Мактабда ноъмалум шахс ўқувчига куч ишлатди” сарлавҳали видеоролик бўйича муносабат билдирди.

Ушбу видеоролик жорий йилнинг 7 декабрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шу йилнинг 23-ноябрь куни Чироқчи туманидаги Давлат 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси А.Қ мактаб ховлисида ҳамда мактаб биносида пиротехника воситасидан фойдаланиб, атрофдаги ўқувчиларни қўрқитган ва ваҳимага тушишига сабаб бўлган. Шундан сўнг 6-синф раҳбари Р.А ўқувчи А.Қнинг  чўнтагида икки қути пиротехника воситаси бор эканлигини синфдошларидан эшитади ва уни тушунтириш ишлари олиб бориш учун ўқитувчилар хонасига олиб бормоқчи бўлади, ўқувчи бундан бош тортади. Шундан сўнг мактаб ўқитувчиси Ж.Ҳ ўқувчи А.Қни ўқувчилар хонасига олиб бориш мақсадида унга нисбатан қўпол харакат қилган, мактабнинг иккинчи қаватидан биринчи қаватга судраб тушган. 
Ўқитувчи Ж.Ҳга нисбатан Чироқчи тумани Маъмурий суди томонидан иш очилди. 7 декабрь куни Чироқчи туманидаги Давлат 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими вакиллари, ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ҳамда ота-оналар иштирокида очиқ суд бўлиб ўтди. Суд ҳукмига кўра ўқитувчи Ж.Ҳ Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 10(ўн) баробари миқдорида жарима белгиланди.
Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2019 йил 7 декабрдаги 87-К сонли буйруғига кўра Ж.Ҳ билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 97-моддаси 1- бандига асосан бекор қилинди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!