Чироқчида йигит қўшни қишлоқдошлари томонидан калтаклаб ўлдирилди

Чироқчида йигит қўшни қишлоқдошлари томонидан калтаклаб ўлдирилди

Қашқадарёда йигитлар ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 август куни тахминан соат 01:30 лар атрофида Чироқчи тумани “Галабек” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.О. қўшни қишлоққа борган ва фуқаролар А.М. ва Қ.М. билан жанжаллашиб қолган. Фуқаролар А.М. ва Қ.М. лар Ҳ.O.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи Ҳ.О. Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари сабабли Ҳ.О. вафот этган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар А.М. ва Қ.М.ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят просесуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!