Чироқчида даҳшатли фожиа: икки киши ўлди, икки киши касалхонада

Чироқчида даҳшатли фожиа: икки киши ўлди, икки киши касалхонада

Жорий йилнинг 8 июль куни соат 14.05 ларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган 1994 й.т. Ш.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Еттитом-Қарши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Аннарўз қишлоғида яшовчи, 34 ёшли Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Қ. жароҳат олиб воқеа жойида ва Ш.Л. бошқарувидаги “Нексия”автомашинаси йўловчиси 48 ёшли М.Б. касалхонада вафот этганлар .Шунингдек ҳайдовчи Ш.Л. ва унинг яна бир йўловчиси 25 ёшли О.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!