Чироқчи туманида қашқадарёлик фуқаронинг жасади топилди

Чироқчи туманида қашқадарёлик фуқаронинг жасади топилди

2019 йил 7 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшаган Н.Қ.нинг жасади топилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 7 январь куни Хардури МФЙ Янгиҳаёт қишлоғида яшовчи А.Х. маст ҳолда ўзаро жанжал сабаб Н.Қ.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!