Чироқ ўчирилиши муносабати билан илк марта узр сўралди

Чироқ ўчирилиши муносабати билан илк марта узр сўралди

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ айрим ҳудудларда чироқ ўчиши муносабати билан узр сўраган. Бу чироқ ўчирилгани учун расман эълон қилинган биринчи кечиримдир.

Бугун 110/6 Киргули подстанциясидан чиқувчи Юсуфбек фидерида реле ҳимоясини текшириш ишлари олиб борилади, шу сабабли қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади:

Фарғона шаҳридаги Марварид, Файз, Темурийлар, Шаббода, Гулшан кўчалари ҳамда Янги Марғилон ҳудудида жойлашган юқоридаги фидерга уланган истеъмолчилар ҳамда Фарғона туманининг “Чек-шўра” МФЙ; 

Олтиариқ подстанциясидан чиқувчи Лангар фидерида таъмирлаш ишлари олиб бориш мақсадида, “Чимён”, “Миндон”, “Араб”, “Хонқиз”, “Қўрғонтепа”, “Оқбилол” ҚФЙ аҳоли хонадонларида.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури бўйича Ёзёвон туманининг “Иштирхон”, “Такалик” МФЙларида, Учкўприк туманининг “Мирзахўжа”, Юлғунзор МФЙ ҳудудларида янги трансформатор ўрнатилиши ҳамда сим тортилиши муносабати билан соат 08:00 дан 17:00 га қадар вақтинча электр энергияси берилмайди.

28 ноябрь куни бош вазир Абулла Арипов йиғилиш ўтказиб, газ ва электр энергиясидан  фойдаланишни қаттиқ назорат қилишни айтганди.

Ҳозирча Туркманистондан сотиб олинган ток туфайли қишлоқларда чироқ ўчиши кескин камайгани ҳақида маълумотлар олмоқдамиз.

Албатта, ўзгаришлар катта. Ҳар ҳолда шунча йил бесабаб мунтазам чироқ ўчирган мутасаддилар энди бўлса-да, кечирим сўрашни ўрганишибди, деб ёзади "Zed News" канали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!