“Чирчиқ” каналига чиқинди ташлаган фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

“Чирчиқ” каналига чиқинди ташлаган фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

18-март куни кечқурун Бектемир тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторлари Чирчиқ канали яқинига чиқинди тўла халталар юкланган Dongfeng русумли юк машинаси келиб тўхтаганлиги гувоҳи бўлишди. Машинадан икки киши чиқиб, ён-атрофни кўздан кечиргач, машинадан халталарни чиқариб канал бўйига қўйишни бошлашган. Чиқиндиларни каналга улоқтиришга улгурмаслардидан уларни профилактика инспекторлари тўхтатишди.

Ушбу факт бўйича шу туманда яшовчи 39 ёшли Артур С. ва Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 35 ёшли Дмитрий Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси ( Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш ) бўйича маъмурий баённомалар тузилиб, 202 730 сўм миқдорида жаримага солинди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Тозаликка риоя қилинг, табиатни асранг. Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой озода бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!