“Чирчиқ” дарёси ўзанидан рухсатномасиз қум-шағал олиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўмлик зарар етказилгани аниқланди

“Чирчиқ” дарёси ўзанидан рухсатномасиз қум-шағал олиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "B.I." МЧЖ масъул шахслари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чирчиқ” дарёси ўзанидан махсус техникалар ёрдамида тегишли рухсатнома олмасдан 101,2 минг м3 норуда фойдали қазилма ҳисобланган қум-шағал хом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар