Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи хусусийлаштирилади

Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи хусусийлаштирилади

Давлат активлари агентлиги нефтни қайта ишлаш заводининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини маълум қилди.

Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2016-йилда ташкил этилган.

Корхона нефтдан бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси, мойлаш мойларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Завод йилига 117 минг тоннагача углеводород хомашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!