Чимкентлик 13 ёшли қаҳрамон 6 ва 4 ёшли болаларни ёнғиндан олиб чиқди

Чимкентлик 13 ёшли қаҳрамон 6 ва 4 ёшли болаларни ёнғиндан олиб чиқди

Чимкентда 13 яшар ўсмир ҳаётини хавф остига қўйиб, олов ичида қолган уйдан икки болани олиб чиқди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Уйда 3 нафар бола катталар назоратисиз қолдирилади. Катта қиз тутунни кўриб, қўрқиб кетади ва ёрдам сўраб, қўшниларнинг олдига чопади.

2005 йилда туғилган қўшни бола онасига ўт ўчирувчиларни чақиришни тайинлайди, ўзи эса икки бола қолган уйга киради. У 60 кв метр майдонни қамраб олган ёнғиндан 2013 йилда туғилган қиз ва 2015 йилда туғилган ўғил болани олиб чиқади.

Шундан сўнг аланга бутун уйни қамраб олди ва уни ёрдамга етиб келган ўт ўчирувчилар бартараф этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!