Чилонзордаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳам йўловчи ҳам вафот этди

Чилонзордаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳам йўловчи ҳам  вафот этди

2022 йил 12 май тунги соат 03.00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. «Spark» русумли (давлат рақами 01 Р 337 НВ) автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган. Вафот этганларнигн оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!