Чилонзорда аёл кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетди

Чилонзорда аёл кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетди

Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи аёл кеча тунги 11-30 ларда 9 қаватдан тушиб кетиб воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида zamon.uz сайтига хабар келиб тушди.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 30 ёшлар атрофида бўлган. Аёл ўз жонига қасд қилганми ёки бахтсиз ҳодиса туфайли тушиб кетганми, ҳозирча маълум эмас.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига шу вақтда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ҳуқуқ -тартибот идоралари вакиллари ва тез ёрдам машинаси етиб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!