Чилонзорда автобусда ёнғин чиқди

Чилонзорда автобусда ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 13:30 ларда  Учтепа тумани, Чилонзор 21-мавзе Катта Хирмонтепа кўчасида, ҳайдовчи Н.Р. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли  8-йўналишда Сергели-7 дан Чилонзор 25-мавзега ҳаракатланувчи автобус бекатда тўхтаб турган вақтида двигатель қисмининг электр симлари тутаб ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига ўз вақтида етиб келиб ёнғинни бартараф этишган. 
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасини техник созлигини ўз вақтида назорат қилишингизни сўраб қоламиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!