Чехияда коронавирус тарқалиши тўхтагани маълум қилинди

Чехияда коронавирус тарқалиши тўхтагани маълум қилинди

Чехия коронавирус инфекцияси тарқалишини тўхтата олди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех.

"Биз учун энг ёмони ортда қолди. Шу билан бирга, касалхоналар ва интенсив даволаш палаталари зарур ресурсларга эга", - деди у.

7 апрель куни чехиялик мутахассислар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 195та ҳолат қайд этилганини маълум қилди.  

"Яқинда олинган маълумотлар умумий йўналиш ўзгарганини кўрсатмоқда. Бу касаллик тарқалиши тўхтаганини билдиради", деди Чехия соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот ва статистика институти раҳбари Ладислав Душек.

Чехия ҳукумати 6 апрелдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чораларни юмшата бошлади, хусусан, айрим дўконлар очилди, спорт билан шуғулланаётганда ниқоб тақмасликка рухсат берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!