Чехияда горилла ва шерларда ҳам коронавирус аниқланди

Чехияда горилла ва шерларда ҳам коронавирус аниқланди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида битта маймун ва иккита шерда CОVID-19 борлиги аниқланди. Ушбу ҳайвонот боғи айни пайтда ўрнатилган чекловлар сабаб ёпилган.

“Бугун Жамван ва Сучи лақабли шеърлар ҳамда Ричард лақабли эркак горилладан олинган тест натижаси уларда коронавирус борлигини кўрсатди. Ҳозиргача ҳайвонларда касалликнинг енгил аломатлари сезилмоқда. Шерлар шамоллаш ва йўтални бошларидан ўтказишаётган бўлса, Ричардда чарчоқ ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилмоқда” деди ҳайвонот боғи директори Мирослав Бобек ўзининг Фейсбукда берган хабарида.

Бобекнинг айтишича, ҳайвонлар коронавирусни бу ердаги ходимларидан юқтириб олган бўлиши мумкин. Шунинг учун боғдаги бошқа ҳайвонлар ҳам коронавирус тестидан ўтказилади.

Аввалроқ, Сан Диегодаги ҳайвонот боғида ҳам 8 та гориллалар тўдаси коронавирусга чалингани аниқланганди. Уларнинг бир нечтасида ушбу касалликнинг баъзи аломатлари сезилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!