"Чехия ва АҚШга ишга юбораман" — Жиззахда фирибгар қўлга олинди

"Чехия ва АҚШга ишга юбораман" — Жиззахда фирибгар қўлга олинди

Жиззах шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган З.М. ҳамда Нурлиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1997 йилда туғилган Б.В.лар мурожаат қилишиб фирибгарлик жиноятидан жабрланганини билдиришди.

Маълум бўлишича, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган фуқаро Н.Ш. мурожаатчилардан Чехия ва АҚШга ишга юбораман деб пул олган. Бироқ ваъдасини бажармаган.

Худди шу каби ҳолат Шароф Рашидов тумани Нонисангил маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Ш.Б. билан ҳам юз берди.

У ички ишлар органларига қилган мурожаатида Қанғли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1980 йилда туғилган А.И.нинг Жанубий Кореяга ишга юбораман деб 2 минг АҚШ доллари олганлигини билдирган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!