Chevrolet Trackerнинг нархи маълум бўлди

Chevrolet Trackerнинг нархи маълум бўлди

Ўзбекистон ОАВларида Chevrolet Tracker автомобилининг дастлабки нархлари пайдо бўлди.

“Ўзавтосаноат”даги манбаанинг хабарига кўра, Chevrolet Tracker дилерлар салонларида бир неча кун ичида пайдо бўлади. Ҳозирча, автомобиль 2та комплектацияда сотувга чиқарилади:

Chevrolet Tracker LT (1позиция) – 185 млн сўм, механика коробка, кондиционер, 4та аудио динамик, электр ойналар, 4та хавфсизлик ёстиқчаси, АБС ва ESP StabiliTrak тизимлари билан жиҳозланади.

Chevrolet Tracker LTZ AT (2 позиция) – 215 млн сўм, автомат коробка, люк, чарм ўриндиқлар, «старт-стоп» тизми, Bluetooth орқали смартфонга уланиши мумкин бўлган, 7” экранли Bose аудио ва навигация тизими.

Хабарда айтилишига кўра, Chevrolet Tracker бир неча ой олдин ишлаб чиқариши тўхтатилган Chevrolet Captiva ўрнини босиши керак. Йил охирига қадар 1500 дона автомобиллар партиясини сотиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!