Четга ишлашга кетаётганлар 304 минг 095 сўм тўлаб, имтиҳондан ўтиши шарт

Четга ишлашга кетаётганлар 304 минг 095 сўм тўлаб, имтиҳондан ўтиши шарт

Жорий йилнинг 11 июнь куни “Чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилаш тарифини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм)  этиб белгиланди.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!