Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул 10 июль куни якунланади

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул 10 июль куни якунланади

Жорий йилдан бошлаб, 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган (https://t.me/dtmuzb/4929). Булар:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институтининг

хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Мазкур таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 10 июлга қадар (10 июл куни ҳам) амалга оширилади.

Шу сабабли мазкур таълим йўналишларига топшириш истагида бўлган абитуриентлар 10 июлга қадар онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга оширишлари лозим.

Қўшимча маълумот: чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширмайди ва уларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!