Чет элда қизи қамалган Зуҳра опа Президентга мурожаат қилди

Чет элда қизи қамалган Зуҳра опа Президентга мурожаат қилди

Қозоғистонлик Зуҳра Сейтимова Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мурожаат қилди. У ўз мурожаатида қизининг чет элда қандай қамоққа ташлангани, шунингдек тергов жараёни ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Nur.kz хабар беради.

Аёлнинг қизи Aкжаркин Турлибай 5 йил олдин Гуанчжоу аэропортида қўлга олинган эди. У гиёҳванд моддалар контрабандаси учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 

“Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги менинг қизимни хорижлик одам ёлловчилар томонидан жабрланувчи сифатида тан олишлари ва уни озод қилишлари учун тегишли чораларни кўрмаяпти", деб ёзади аёл ва у Президентдан Aкжаркинни ватанига қайтариш чораларини кўришда ёрдам беришини сўраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!